Жаҳон | 22:24 / 14.06.2017
5333
2 дақиқада ўқилади

Россия давлат думаси мессенжерларни тартибга солиш қонун лойиҳасини қабул қилди

Фото: РИА Новости

Россия давлат думаси биринчи ўқишда мессенжерлар ишини тартибга солиш қонун лойиҳасини қабул қилди. Ушбу ҳужжат телефон рақам бўйича фойдаланувчиларни идентификация қилиш ёки уларга хабар алмашишни рад этиш мажбуриятини қўяди.

Қонун лойиҳаси мессенжерларга ўз хизматларини телефон рақами бўйича идентификация қилинган фойдаланувчиларгагина тақдим қилиш мажбуриятини қўяди. Бунга эса мессенжер ва алоқа оператори ўртасида идентификация ҳақидаги келишув асос бўлади.

Бундан ташқари, мессенжерлар фойдаланувчиларга бошқа фойдаланувчиларнинг хабарларини олишдан бош тортиш имкониятини бериши ҳамда давлат органлари мурожаати билан хабарларни юбориш имкониятини таъминлаши керак.

Шунингдек, Россия қонунчилигига зид бўлган маълумотларга эга хабарларни жўнатишни чеклаш имконияти кўзда тутилади. Агар бу шартлар бажарилмаса алоқа оператори суд қарори асосида мутасадди орган қарори билан мессенжерга киришни чеклаши мумкин.

Аввалроқ ушбу қонун лойиҳасини Роскомнадзор қўллаб-қувватлаганди. Ташкилот фикрича, фойдаланувчиларни идентификация қилиш террорчилик хавфларига самаралироқ курашишга имкон беради.

Мавзуга оид