Иқтисодиёт | 09:32 / 14.06.2017
4121
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Афғонистонга 500 млн доллардан кўпроқ грант ажратилишини маъқуллади

Фото: РИА Новости

Жаҳон банки Афғонистонни қўллаб-қувватлаш учун унга 500 млн доллардан кўпроқ грант ажратилиши режасини маъқуллади. Бу ҳақда банк баёнотида айтилган.

"Режа Афғонистонга қочқинлар билан боғлиқ вазиятда ёрдам беради, ночорлар учун хусусий секторнинг  имкониятларини кенгайтиради, бешта шаҳар ривожланишини тезлаштиради, электрлаштириш кўламини кенгайтиради, озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилайди ва қишлоқ йўллари қуришда ёрдам беради", деб айтилган баёнотда. 

Таъкидланишича, бу грантларнинг маъқулланиши Жаҳон банкининг Афғонистон халқига жиддий муаммоларни енгишда ёрдам беришга содиқлигини тасдиқлайди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид