Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 6 минг долларга ОТМга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
2015 йилнинг 20 июль куни, Яккасарой тумани ҳудудида, муқаддам судланган Ҳусниддин Жуманазарович Тоҳиров таниши Ҳафиза Бўронованинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ишончига кириб, унинг жиянини олий ўқув юртига киритиб қўйишини ваъда қилиб, ундан 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, шахсий мақсадларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар тарқатди.
Шундан сўнг, Бўронова икки йил давомида Тоҳировдан пулларини қайтариб беришини талаб қилганида, у турли хил баҳоналар билан алдаб келганлиги сабабли, Бўронова алданиб қолганлигини англаб етиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ёрдам сўраб ариза билан мурожаат этган.
Бўронованинг аризасига кўра 2017 йилнинг 9 июнь куни, Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан хавфли рецидивист томонидан содир этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026