Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абу-Дабидаги йирик масжидлардан бири Биби Марьям шарафига қайта номланди
Фото: Abdul Rahman / Gulf News
БАА пойтахти Абу-Дабида жойлашган йирик масжидлардан бири валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён қарори билан насронийлар томонидан энг улуғланувчи авлиёлардан бири – Исо алайҳиссаломнинг оналари шарафига Биби Марьям масжиди деб қайта номланди.
Таъкидланишича, масжид шаҳарнинг марказий даҳаларидан бирида жойлашган. Шаҳзоданинг бу қарори турли динлар вакилларининг тинч-тотувликда яшашига қаратилган.
"Масжиднинг "Биби Марьям" деб номланиши турли динлар вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди", деб айтган валиаҳд шаҳзода.
Шаҳзодага бу қарори учун БААнинг бағрикенглик масалалари бўйича вазири Лубна Ол Қосимий, Ислом ва хайрия ишлари бўйича бош маъмурият раиси Муҳаммад Муаттар Ол Каъбий ҳамда масжид ёнида жойлашган англикан черкови руҳонийси Канон Эндрю Томпсон миннатдорчилик билдирдилар. Руҳоний Томпсоннинг айтишича, бу қарор ислом ва насронийлик динларининг асосий ғоялари яқинлиги ва бу икки дин умумий илдизларга эгалигининг исботи ҳисобланади.
"БАА мамлакатнинг барча фуқаролари орасида адолат ва биродарликка асосланган бағрикенглик ва тинч-тотувликдан доимо манфаатдор бўлган", деб айтди Каъбий.
Биби Марьям мусулмонлар томонидан Исо пайғамбарнинг онаси сифатида шарафланади.
Мавзуга оид
17:15 / 08.11.2025
Индонезиядаги масжидда портлаш: 55 киши жароҳатланди. Гумондор 17 ёшли ўқувчи
19:21 / 11.08.2025
Коррупция можаролари сабабли Абу-Дабига кўчиб кетган Испания фахрий қироли Португалияга кетмоқчи
15:18 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
18:39 / 14.07.2025