Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда кимёвий завод сабаб қарийб 40 киши заҳарланди
Италия шимоли-ғарбидаги кимёвий заводда газ сизиб чиқиши оқибатида деярли 40 киши кўзи ва нафас олиш йўллари билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда la Repubblica газетаси хабар берди.
Ломбардия вилоятидаги корхона органик эритмалар ва фармацевтика саноати учун материаллар ишлаб чиқаради. Унда ёрдам сўраб мурожаат қилган 39 кишидан 2 нафари ишлайди. Қолганлар заводга яқин ердаги транспорт фирмаси ходимларидир.
Сизиб чиқиш шанба куни юз берган. Ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам хизмати машиналаридан ташқари, воқеа жойига атроф-муҳитни қўриқлаш бўйича агентлик ходимлари ҳамда техниклар жамоаси етиб келган. Улар ҳодиса сабабини аниқлаштиришмоқда.
Барча жабрланганлар шифохонага олиб кетилди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026