14:04 / 17.06.2017
21261

Қатор юридик хизмат ходимлари янги лавозимларига тайинланди

Қонун ҳужжатлари талабларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилади.

Кун.uz’га маълум қилинишича, Адлия вазирлигида жорий ҳафтада Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси юридик хизмат бошлиғи ўринбосари лавозимларига номзод Шадманкулов Шерзод Аблакулович ва Азимов Мурат Каримович, бош юрисконсульт лавозимларига номзод Акрамов Аббос Ашрапович ва Ражабов Абдубанно Ҳошимжонович, етакчи юрисконсульт лавозимларига номзод Тагаева Камола Шарофитдиновна, Рахимов Абубакир Ибрагимович, Каримов Алибек Валиевич ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульт лавозимига номзод Шамаксудов Дилмурод Шамансуровичлар тегишли комиссия қарорларига асосан суҳбатдан ўтган деб топилиб, ушбу лавозимларга тайинлашга келишилди.

Бундан аввалроқ Адлия вазири ўринбосари ИИВда янги лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берилган эди:

Top