Жамият | 12:28 / 17.06.2017
4227
1 дақиқада ўқилади

Миннесотада полициячи оқлангани сабаб норозиликлар ўтказилмоқда

Фото: AP

АҚШнинг Миннесота штати Сент-Пол шаҳри аҳолиси бир йил аввал афроамерикаликни отиб ўлдирган полициячини оқлаган ҳакамлар суди қарорига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда. Улар шу мақсадда автомобиль йўлини тўсиб қўйишди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Ҳодиса ўтган йил июль ойида Фолкон-Ҳайтсда юз берганди. Полиция офицери қоратанли эркакни, унинг автомобилини текшириш учун тўхтатгач, отиб ташлаганди. 

32 ёшли Филандо Кастил шифохонага ётқизилган, бироқ кейинчалик тиббиёт муассасасида ҳаётдан кўз юмган эди. 

Айни вақтда полиция йўлни намойишчилардан тозалашга уринмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид