Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Оқ уй Суриядаги ҳарбий амалиётларни кенгайтириш тарафдори
Америка президентининг юқори лавозимли мулозимлари Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни кенгайтириш зарурлигини уқдирмоқда. Эрон ва Суриядаги Теҳрон қўллаб-қувватлаётган гуруҳларга қарши туриш учун шундай қилиш зарур. Бу ҳақда Foreign Policy нашри Оқ уйдаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Оқ уйнинг разведка бўйича миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Эзра Коэн-Уотник ва МХКнинг Яқин Шарқ бўйича маслаҳатчиси Дерек Харви, АҚШ қуролли кучлари Сурия жанубида ҳужумни бошлашини хоҳламоқда. Шунга қарамай, нашрнинг ёзишича, АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис бу каби ғояларни бир неча маротаба рад этган.
Мэттисдан ташқари, бошқа ҳарбийлар ва мулозимлар, хусусан юқори лавозимли дипломатлар ҳам урушни ёқламаяпти. Уларнинг фикрича, бу мазкур минтақада Эрон билан хавфли зиддиятга олиб келиши ҳамда америкалик аскарларда таҳдид солиши мумкин.
Мавзуга оид
08:49
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026