Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тилла тақинчоқларга «дам солиб қўядиган» фирибгар аёл қидирилмоқда
2017 йилнинг 11 июнь куни соат 14:00 да, Олмазор туманида яшовчи Соҳиб Толмасов (шахсларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган) Тошкент шаҳар ИИББ Навбатчилик қисмининг «102» хизматига қўнғироқ қилиб, хонадонига икки нафар номаълум шахслар босқинчилик йўли билан киришиб, турмуш ўртоғи Наргиза Толмасовани уриб, жами нархи 5.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларни эгаллашганлиги тўғрисида хабар берган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Толмасова билан ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, у турмуш ўртоғидан қўрққан ҳолда тилла тақинчоқларини талон-торож қилиб кетилганини ўйлаб топганини тан олган, аслида шу куни бир нафар осиё миллатига мансуб номаълум аёл, эски нарсаларни сотиб олишини важ қилиб, уйга кирганлигини ва Толмасовани болалари касаллигини, шу сабабли тилла тақинчоқларига «дам солиб қайтариш» мумкинлигига ишонтириб, тилла тақинчоқларини алдов йўли билан қўлга киритганлиги ҳамда ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли қўлга киртиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш юзасидан чора тадбирлар кўрилмоқда.
Ушбу шахсни кимдир таниса ва турар жой манзилини билса ёки унинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026