Ўзбекистонлик дипломатлар Астраханда сайёр қабуллар ўтказишди
Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси томонидан 5 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўзбекистонликлар билан бўлажак тўғридан-тўғри мулоқотига тайёргарлик доирасида Россиянинг Астрахань вилоятидаги ватандошлар билан сайёр қабуллар ташкиллаштирилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Доимий яшовчи фуқароларимиз, меҳнат муҳожирлари ҳамда Астраханнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш талабалар билан учрашувлар ўтказилди. Ноқонуний миграция, одам савдоси, диний экстремизм, террористик фаолиятга қўшилишнинг олдини олишга боғлиқ муаммолар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Яшаб турган давлат қонунларига сўзсиз риоя этиш ва ўз ҳужжатларни эҳтиёткорлик билан сақлаш зарурлиги таъкидланди.
Сайёр консуллик қабули давомида фуқаролик, ватанга қайтиш сертификати ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришга оид турли масалалар бўйича 51 та ҳужжат кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Дипломатлар Астрахань шаҳридаги чет-эл фуқароларини вақтинчалик ушлаб туриш марказида ҳам бўлдилар ва мазкур муассаса раҳбарияти, шунингдек, бу ердаги Ўзбекистон фуқаролари билан учрашдилар ҳамда ушбу марказдаги шароитлар билан танишдилар. Муассаса маъмурияти билан музокаралар натижасида қўлга олинган фуқаролар ҳужжатларини расмийлаштиришда ҳамкорлик механизмини соддалаштириш бўйича келишувга эришилди.
Илгарироқ «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган тошириқларни бажариш мақсадида Россиянинг Ростов вилояти ва Краснодар ўлкасида сайёр қабуллар ўтказилган эди.
Ўзбекистон Элчихонаси маълумотига кўра, яқин кунларда Москва шаҳридан узоқда бўлган Россиянинг бошқа минтақаларига ҳам консуллик бўлими ходимлари сафар қилишлари режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024