21:20 / 19.06.2017
7091

АҚШда турмаларга тақиқланган буюмларни етказишда дронлардан фойдаланилмоқда

Фото: Getty Images

Охирги 5 йил давомида АҚШдаги турмаларга дронлар ёрдамида контрабанда етказилган ўндан кўпроқ ҳолат қайд қилинган. Бу ҳақда USA Today нашри хабар бермоқда.

АҚШ адлия вазирлигининг таъкидлашича, дронлар ёрдамида АҚШдаги турмаларга мобил телефонлар, гиёҳванд моддалар, порножурналлар етказиб берилган. 

"Фуқаролик дронлари борган сари қувватлироқ, арзонроқ ва бошқаришда соддароқ бўлиб бормоқда", деб айтди Аризона давлат университети ҳуқуқшунослик профессори Трой Рул. "Борган сари кўпроқ жиноятчилар дронларнинг қонунга хилоф инструмент сифатидаги салоҳиятини англамоқдалар", деб таъкидлаб ўтди мутахассис.

АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси дронлар парвозларини тартибга солиш бўйича баъзи уринишларни амалга оширганига қарамасдан, айни вақтда мавжуд вазият контрабандачиларга ўзларини жазосиз ҳис қилишга имкон бермоқда. 

Аввалроқ АҚШда ҳаваскорлик дронларини рўйхатдан мажбурий ўтказиш бекор қилингани маълум қилинганди. 

Top