Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марин Ле Пен илк маротаба Франция парламентига депутат этиб сайланди
Фото: EPA
“Миллий фронт” етакчиси Марин Ле Пен Франция парламенти қуйи палатасига сайловлар натижаларига кўра, илк маротаба бу палата таркибига кирди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Франция қонунларига кўра, Марин Ле Пен энди Европа парламентидаги мандатидан воз кечиши керак, чунки бу икки ваколатни биргаликда олиб бориб бўлмайди.
Мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Энен-Бомон шаҳридаги ўзининг сайлов округида “Миллий фронт” етакчиси 58,75 фоиз овоз тўплаган.
BFMTV телеканали эфирида янграган дастлабки маълумотларга кўра, “Миллий фронт» Миллий йиғилишда 4 тадан 6 тагача мандат олиши мумкин. Бу эса Ле Пен тарафдорларига қуйи палатада ўз фракциясини яратишга имкон бермайди, чунки бунинг учун камида 15 ўрин зарур.
Мавзуга оид
08:30 / 11.05.2026
Hondius лайнерида ҳантавирус тарқалиши: яна бир ҳолат қайд этилди
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
09:05 / 25.04.2026