Жаҳон | 14:06 / 22.06.2017
9200
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда яна бир кучли портлаш, 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Tolo News’нинг маълум қилишича, мамлакат жанубидаги Ҳилмонд вилоятида рўй берган портлаш оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган, 60 киши жароҳат олган. Ҳодиса банк биноси олдида қолдирилган машинанинг портлатилиши оқибатида юз берган.

Аввалроқ Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида жойлашган масжид ёнида портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид