Жаҳон | 10:10 / 22.06.2017
7453
1 дақиқада ўқилади

Чилида тартибсизликлар, 50 киши қўлга олинди

Чилида талабаларнинг норозилик акцияси давомида полиция 50 кишини қўлга олди.

Бу ҳақда EFE агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қўлга олинганлардан баъзиларида Молотов коктейллари бўлган.

Агентликнинг аниқлик киритишича, тартибсизликлар ниқобли шахслар гуруҳи марш давомида шаҳарнинг марказий шоҳ кўчасини ёпиб қўйишга уринганидан сўнг келиб чиққан.

Полиция уларга қарши сув тўплари ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид