19:54 / 22.06.2017
6499

Қирғизистонда балоғатга етмаганларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланди

Фото: РИА Новости

Қирғизистонда балоғатга етмаганларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланди. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев томондан маъқулланди.

Шифокорлар спиртли энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар организмга салбий таъсир кўрсатишини анчадан бери айтиб келишади. Бундай ичимликлар Европанинг кўплаб давлатларида тақиқланган. Россияда ҳам бу масала кўтарилмоқда.

Маъқулланган қонунга мувофиқ спиртли, тетиклаштирувчи спиртсиз ва спирти кучсиз бўлган ичимликларни қуйидаги ҳолларда сотиш тақиқланади:

- болалар, таълим муассасаларида ва уларга ёндош ҳудудларда ҳамда тиббиёт муассасалари ҳудудларида;

- шаҳар ва шаҳар ташқарисида қатновчи жамоат транспортининг барча турларида; 

- маданият ташкилотлари (уларда жойлашган умумий овқатланиш жойларидан ташқари), соғломлаштириш ва спорт иншоотларида;

- 18 ёшга етмаганларга;

- оммавий тадбирларни ўтказиш жойларида, ҳарбий қисмлар ҳудудларида (ҳарбий савдо объектларидан ташқари), чодирлар, контейнерлар, қўлда, автомашиналарда ҳамда бундай маҳсулотларни сотиш учун жиҳозланмаган жойларда.

Top