Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда исроилликларнинг электрон самолёти намойиш қилинди
Фото: Eviation Aircraft
Исроилнинг Eviation Aircraft компанияси Ле-Буржедаги Халқаро авиасалонда Alice электрик самолётининг прототипини намойиш қилди. Electrek шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
6 тонна ва 12 метр узунликдаги ҳаво кемаси 6-9 нафар йўловчига мўлжалланган ва бир қувват олганда 965 километрни босиб ўта олади. Ундан бизнес-авиация эҳтиёжлари учун фойдаланиш мумкин. Двигатель 980 киловатт/соат'ли инновацион алюминий-ҳаво аккумуляторидан тўйинади.
Учувчи қурилманинг эълон қилинган крейсер тезлиги - соатига 450 километр. Ишлаб чиқарувчи фирма 2018 йилда парвоз учун зарур бўлган сертификатларни олишни режалаштирмоқда.
"Бизнинг мобиллигимиз янги, самарали келажакка мослашиши керак. Гап Кремний водийсидан Сан-Диегога ёки Сеулдан Пекинга арзон саёҳат ҳақида кетганда бизнинг тўлиқ электрон самолётимиз одамларга замонавий глобал иқтисодиёт талабларига жавоб берувчи тезликда ҳаракатланиш имконини беради", - деди Eviation Aircraft раҳбари Омер Бар-Йохай.
Париждаги Ле-Бурже авиасалони - дунёдаги энг йирик авиасалонлардан бири. У ердаги илк самолётлар кўргазмаси 1908 йилда бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
15:42
Исроилга қурол: Германия конституциявий суди шикоятни қабул қилмади
21:02 / 26.01.2026
Исроил Ғазода гаровдаги сўнгги одамнинг жасадини топди ва қайтарди
13:29 / 22.01.2026
Исроил яна Ғазога зарба берди: 11 нафар фаластинлик ўлдирилди
22:38 / 20.01.2026