Жаҳон | 00:45 / 22.06.2017
13920
2 дақиқада ўқилади

Трамп Саудия Арабистонининг янги валиаҳд шаҳзодаси билан мулоқот ўтказди

Фото: Global Look Press

АҚШ президенти Дональд Трамп 21 июнь куни телефон орқали Саудия Арабистонининг янги валиаҳд шахзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд билан терорчиликка қарши кураш ва Фаластин-Исроил ихтилофини тартибга солишни муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилди. 

Икки томон «террорчиларни қўллаб-қувватловдан маҳрум этиш ва Қатар атрофида давом этаётган зиддиятларни ҳал қилиш йўлларини” муҳокама қилишган. “Улар исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида барқарор тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни ҳам муҳокама қилишган”, деб маълум қилинди Оқ уйда.

Трамп Муҳаммад бин Салмон Ал Саудни валиаҳд шаҳзода этиб тайинланиши билан табриклади. Трамп ва шаҳзода "хавфсизликнинг умумий мақсадларига эришиш учун яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олишди”. “Улар АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилишди”, деб қўшимча қилинди Оқ уйда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид