Жамият | 01:01 / 23.06.2017
22870
2 дақиқада ўқилади

Ҳарри Поттер аслида иккита бўлганми?

Британиялик ёзувчи Жоан Роулинг ёш сеҳргар ҳақидаги китоблар туркумида бош қаҳрамондан ташқари бошқа Ҳарри Поттер ҳам бўлгани ҳақида сўзлаб берди. Independent шу ҳақида хабар берди. 

"Ҳенри Поттер (ёки яқинлар учун Ҳарри) Ҳардвин ва Иолантанинг тўғридан тўғри авлоди бўлган, у 1913-1921 йилларда Визенгамот (сюжет бўйича Буюк Британия сеҳргарлари олий суди)да  хизмат қилган", - деб ёзади Роулинг. 

Ёзувчининг сўзларига кўра, бу персонаж магллар (оддий одамлар)ни фаол ҳимоя қилган ва бунинг учун унинг оиласини "Ҳақиқий сеҳргарларнинг маълумотнома китоби"дан чиқариб ташлашган. Роулингнинг айтишича, у Биринчи жаҳон уруши даврида сеҳргарлар одамларга ёрдамга келиши тарафдори бўлган. 

Номаълум Ҳарри Поттернинг Флимонт исмли ўғли бўлган, у турмуш ўртоғи Юфимия билан ўғли Жеймс Поттер ва Лили Эвансларнинг тўйларини кўради, бироқ адаш неварасини кўриш насиб этмайди. Шу тариқа, янги персонаж китобхонларга аллақачон таниш бўлган Ҳарри Поттернинг эвараси бўлади. Роулингнинг сўзларига кўра, Флимонт ва Юфимия "аждарҳо сувчечаги"дан ҳалок бўлишган. 

Ажаб эмас, иккинчи Ҳарри Поттер приквелнинг чоп этилган китоблари қаҳрамони бўлиб чиқса. Бундан аввал у Роулингнинг романларида тилга олинмаган.

Мавзуга оид