Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея баллистик ракета синовини ўтказди
Фото: news20.busan.com
Жанубий Корея ўзи ишлаб чиқарган кичик таъсир радиусига эга бўлган "Хёнму-2" баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ракета 800 км гача масофадаги нишонни уришга қодир. Бу ҳақда 23 июнда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
"Бу ракета Шимолий Корея томондан ракета ҳужуми амалга оширилиши ҳолатига қарши қурол-аслаҳа тизимимизнинг муҳим қисми бўлади", деб айтган Жанубий Корея президенти маъмурияти вакили. Синов Сеулдан 200 км узоқликдаги полигонда ўтган ва унда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин иштирок этган. Таъкидланишича, бу охирги вақтда тўртинчи шундай синов ҳисобланади.
Корея яриморолидаги вазият ўтган йил бошида Пхеньян ядровий синов ўтказиб, кейинроқ Ернинг сунъий йўлдошига эга баллистик ракетани учиргандан кейин кескинлашган. 2016 йил сентябрда Шимолий Корея яна битта ядровий синов ўтказган ва йил давомида умумий ҳисобда 20 дан кўпроқ ракета учирган.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026