13:33 / 24.06.2017
8509

Бектемир туманида талончиликнинг олди олинди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 22 июнь куни тахминан соат 08:00 ларда, муқаддам судланган Эгамбердиев Рустам Каримжонович ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида Бектемир тумани ҳудудида фуқаро Сафаров Валижоннинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, қўлидаги сумкаси ва унинг ичидаги 540.000 сўм пулларни эгаллаб олмоқчи бўлган вақтида, ҳаракатларини якунига етказа олмай, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 166-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишга суиқасд этиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.

Top