Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил авиацияси Сурия қўшинларига зарба берди
Исроил авиацияси Голан тепаликларининг Исроил томондан назорат қилинувчи қисмида портлаган ўнлаб снарядларга жавобан Сурия ҳукумат қўшинларининг икки танки ва артиллерия позицияларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳарбийлар Исроил ҳудудининг ўққа тутилишини Сурия давлатидан снарядларнинг тасодифий ўтиши деб тан олишди, бироқ бу ҳолат "суверенитетнинг номақбул бузилиши" деб аталди. Исроиллик ҳарбийлар баёнотида таъкидланишича, снарядлар Кунайтра туманида Сурия ҳукумат қўшинларининг мухолифат отрядлари билан юз бераётган тўқнашувлари вақтида ажратувчи чизиқ орқали учиб ўтган.
Охирги йиллар Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия билан чегарада жойлашган Сурия армияси позицияларига бир неча марта зарба берган. Ҳар гал Сурия армияси позицияларининг бомбардимон қилиниши Исроил ҳудудига снарядлар тушишига жавобан амалга оширилган. Охирги марта бундай ҳолат апрелда юз берганди.
Сурия ва Исроил ўртасидаги чегара узунлиги 80 км га яқин ташкил қилади. Давлатлар ўртасида ҳанузгача дипломатик алоқалар мавжуд эмас. Дамашқ Исроилни ҳеч қачон тан олмаган, Тель-Авив эса Сурияни душман давлат деб баҳолайди.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026