Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда яна турар-жой биноси ёниб кетди
Фото:newsline.com
Лондоннинг шарқидаги Бетнал Грин туманида 24 июнда 4 қаватли турар-жой биноси ёниб кетди. Воқеа жойида 10 та ўт ўчириш бригадаси ва қутқарувчилар, умумий ҳисобда 72 киши иш олиб бормоқда, деб маълум қилган Лондон ўт ўчириш хизмати.
Воқеа сабабли ўт ўчириш хизматининг навбатчи рақамига яқин орадаги уйларда яшовчилардан 50 га яқин қўнғироқ келиб тушган. Бу қўнғироқлардан биринчиси тахминан соат 16:25да келиб тушган. Маълум қилинишича, ёнғин бинонинг 3-қаватида бошланган. Айни вақтда ёнғин чиқиши сабаблари ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Лондондаги ёнғин билан боғлиқ фавқулотда вазиятларга катта эътибор 14 июнда 24 қаватли Grenfell Tower турар-жой биноси ёниб кетгандан кейин берила бошланган. Ўша ёнғин оқибатида камида 79 киши ҳалок бўлган. Скотланд-Ярд тергов натижаларига кўра, ёнғин FF175BP Hotpoint музлатгичи сабабли чиққанини маълум қилган. Бундан ташқари, бинонинг ташқи томони қопланиб чиқилган материал ва иссиқлик изоляцияси ёнғин хавфсизлиги меъёрларига мувофиқлик синовидан ўтмаган бўлган.
24 июнда Буюк Британия ҳукуматининг коммуналар ва маҳаллий бошқарув департаменти вакили бошқа биноларда текширувлар ўтказилиб, унинг натижасига кўра, мамлакатда Лондондан Манчестер ва Плимутгача 27 та бино ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланганини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:44 / 24.02.2026
Лорд Манделсон ҳибсдан сўнг гаров эвазига озод қилинди
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
13:22 / 20.02.2026