11:57 / 24.06.2017
51757

Мева ва сабзавотлардан аллергияга қарши қандай курашиш мумкин?

Барра мева ва сабзавотлар жуда фойдали, бироқ гоҳида олма еганингизда у сизни ўлдирмоқчидек ҳис пайдо бўлади. Жуда бўлмаса, бу нима учун сиз уни еганиздан кейин оғзингиз ачичишини тушунтиради. Агар сиз нима ҳақида гапираётганимизни англаётган бўлсангиз, гап сизда оғиз аллергик синдроми бор бўлиши мумкинлиги ҳақида кетмоқда. 

Фараз қилайлик, пишмаган кивини ейиш ёмон фикр, бундай тановулдан аниқ яхшилик кутиб бўлмайди. Бироқ баъзида олма, шафтоли, нок ва гилос ғалати реакция келтириб чиқаради: уларни еяётганингизда нохуш санчишлар, лаб ва тилнинг шишиши, томоғингизда нимадир тиқилиб қолгандек ҳис ва қичишиш пайдо бўлади.

Агар сизда бунинг устига гулчангларга (ўсимликнинг эркак ҳужайралари) ҳам аллергия бўлса, унда мевалар томондан бундай "тажовузкорлик"нинг сабаби оғиз аллергияси синдроми бўлиши мумкин.

Бу организмнинг маҳаллий реакцияси бўлиб, у аллергиянинг асосий аломатларига қўшимча пайдо бўлади. Бунинг сабаби организм ҳужайралари гулчанглардаги моддалар ва меваларда бир хилликни кўради ва уларга ҳам жавоб беради. 

Яхши ҳолат: бу реакциялар одатда кучли бўлмайди. Ёмони эса гулчанглардан фарқли, мева ва сабзавотлар йил бўйи "ҳужум қилиши" мумкин. Бу синдром ҳаттоки катта ёшлиларда ҳам бирдан авж олиши мумкин.

Гулчангларга аллергия ва мева-сабзавот турларида баъзи боғлиқлик мавжуд.

Аллергия сабабчиси    

Бу вақтда қандай мева-сабзавотлар хавфли

Дарахтлар (баҳорда)

Олма, нок, ўрик, олхўри, гилос, киви, бодом, сабзи, кашнич

Бошоқли ўсимликлар ва ўтлар (баҳор охирида бошланиб ёз 
ўртасигача кузатилади)

Қовун, тарвуз, помидор, цитруслар

Ёввойи ўтлар (ёз охиридан кузгача)

Тарвуз, банан, сабзи, кашнич, цукини, бодринг

Оғиз аллергик синдроми севимли мева-сабзавотларингизни бошқа тановул қилолмаслигингизни англатмайди. Бу ҳолатда ёрдам берувчи баъзи усуллар мавжуд.

Шифокор тавсия қилган антигистамин дори воситалари қабул қилинг.

Гулчангларга аллергиянгиз қўзғайдиган вақтда хавфли меваларни истеъмол қилишдан сақланинг. Агар уларни ейишни жуда истасангиз, унда консерваланган кўринишдагиларини истеъмол қилинг.

Мева ва сабзавотларга термик ишлов беринг. Улар иссиқлик билан таъсир қилингандан кейин кучли реакциялар келтириб чиқармайди.

Мевалар пўстлоғини олиб ташланг. Одатда аллергия қўзғатувчи моддалар айнан уларда тўпланади.

Top