Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср президенти Саудия Арабистонига иккита оролни бериш келишувини имзолади
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий денгиз чегарасини демаркация қилиш келишувини ратификация қилди. Унга кўра Саудия Арабистонига Қизил денгиздаги Тиран ва Санафир ороллари ўтади. Бу ҳақда 24 июнда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Келишув имзолангандан кейин кучга киради.
21 июнда Миср олий конституциявий суди аввал суд томондан оролларнинг топширилиши келишуви бўйича чиқарилган қарорлар бажарилишини "бу келишувнинг қонунийлиги ва конституцияга мувофиқлиги аниқлангунгача" тўхтатганди. Бундан бир ҳафта олдин келишув Миср парламенти томондан ратификация қилинганди.
Жорий йил бошида Миср олий суди оролларнинг берилишини ноқонуний деб топганди.
Томонлар келишувни Саудия Арабистони қиролининг 2016 йил апрелда Мисрга ташрифи вақтида имзолашганди. Қоҳира ўшанда ороллар топширилишини улар аслида Саудия Арабистони қироллигига тегишли эканини, улар фақатгина 1950 йилдан бошлаб саудияликлар илтимоси билан Миср ҳимоясида бўлгани билан тушунтирган. Қоҳиранинг бу қарори кўплаб мисрликларнинг қаршилигига сабаб бўлиб, кўплаб норозилик акцияларини келтириб чиқарганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
09:41 / 23.05.2026