09:24 / 25.06.2017
5311

Хитойнинг Wanda компанияси Лондонда 600 млн долларга ер майдони сотиб олди

Фото: РИА Новости

Хитойнинг Dalian Wanda Group конгломерати Лондондаги Nine Elms майдонини 600 млн долларга сотиб олди. Бу Британиядаги кўчмас мулкка киритилган энг катта миқдордаги инвестиция бўлди, деб хабар бермоқда China Economic Net нашри.

Хитой компанияси 4,05 гектарлик ер майдонида баландлиги 32 қаватдан 54 қаватгача бўладиган 3 та бино қурмоқчи. Бу бинолардаги апартаментларнинг умумий сони 1821 тани ташкил қилади. 

Wanda Лондондаги кўчмас мулкка биринчи йирик инвестицияни 2013 йилда киритган, унинг миқдори 114 млн долларни ташкил қилган. Компания Буюк Британия пойтахтидан 437 та апартаментли иккита баланд бино қуриш учун ҳам ер майдони сотиб олган.

Dalian Wanda Group’нинг фаолияти доирасига қурилишдан ташқари, сайёҳлик бизнеси, молиявий хизматлар, медиа ва интернет-технологиялар киради.

Top