Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ямандаги масжидда содир этилган отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Фото: AFP 2017 / Stringer
Яманнинг Амрон вилоятидаги масжидлардан бирида ҳайит намози ўқилаётган вақтда ҳусийлар ўртасида отишма чиқди. Бунинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши яраланди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Амрон мамлакат пойтахти Санодан шимолда жойлашган. Воқеа вилоят ғарбидаги Шаҳар муниципалитетида юз берган.
Маълум қилинишича, "Ансор Аллоҳ" айирмачилар ҳаракати жангчиларидан бири масжидда ҳаракат шиорларининг айтилиши оқибатида чиққан можарода бошқа жангчига ўқ узган. Отишма сабабчиси ўлдирилгандан кейин ҳам тўқнашув давом этган ва унинг оқибатида яна икки киши ҳалок бўлган ва 3 киши яраланган.
Яманда ҳукумат кучлари ва шиа айирмачилари – ҳусийлар ўртасидаги тўқнашувлар 2014 йилдан бери давом этиб келмоқда. БМТнинг ихтилофни тинчлик билан ҳал қилишга барча уринишлари натижа бермаяпти.
Мавзуга оид
11:28 / 11.02.2026
Канадада мактабдаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди
17:10 / 08.01.2026
2025 йил Ўзбекистонда 3 та масжид ва 1 та черков рўйхатдан ўтказилди
17:56 / 06.01.2026
Ҳусийлар, Саудия ва БАА учбурчаги: Яманда нималар бўляпти?
18:01 / 30.12.2025