13:10 / 26.06.2017
16702

Ҳарри Поттер ҳақидаги биринчи эртакка 20 йил тўлди

Ҳарри Поттер ҳақидаги илк эртакка 20 йил тўлди, деб хабар бермоқда «Би-би-си». 1997 йилнинг 26 июнь куни Лондондаги Bloomsbury нашриёти Жоан Роулингнинг «Ҳарри Поттер ва фалсафа тоши» китобини босмадан чиқарди. 

Айни дамга келиб дунё бўйлаб поттериананинг барча қисмлари 450 млн нусхада сотилган.

Кўпчиликнинг фикрича, Роулингнинг эртаклари болалар адабиётига нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам қизиқишини қайтарди.

Ҳарри Поттер ҳақидаги саккизта фильм жаҳон прокатида 7,7 млрд доллар ишлаб олди. Шунингдек, эртакка асосланган қатор спектакллар ҳам саҳналаштирилган.

Аввалроқ Роулинг ёш сеҳргар ҳақидаги китоблар туркумида бош қаҳрамондан ташқари бошқа Ҳарри Поттер ҳам бўлгани ҳақида сўзлаб берди

Top