Жаҳон | 19:09 / 26.06.2017
10388
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия қироллик гвардиясига илк бор аёл киши раҳбарлик қилди

Канадалик 24 ёшли ҳарбий хизматчи Меган Куото Буюк Британиядаги Букингем саройи қироллик гвардиясига бошчилик қилган илк аёлга айланди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Меган Куото қоровулнинг ўзгариши махсус маросимида гвардияга раҳбарлик қилган.

«Мен ўз ишимни шунчаки яхши бажаришга ҳаракат қилмоқдаман», - дея маълум қилди Куото.

Қироллик гвардияси XVII асрда ташкил этилган, у Британия қироличасини ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни бажаради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид