Машҳур рассом Сальвадор Далининг жасад қолдиқлари эксгумация қилинади

Испаниялик машҳур рассом Сальвадор Далининг жасади эксгумация қилинади (мурдани суд-медицина экспертизаси учун кавлаб олиш). Бу ҳақда BBC News душанба куни хабар берди.
Испания суди рассомнинг жасад қолдиқларини оталикка тест ўтказиш учун кавлаб олиш ҳақида қарор чиқарди.
Таъкидланишича, бундай қарорга Далининг таҳлил учун ишлатилиши мумкин бўлган шахсий буюмларидан биронтаси сақлаб қолинмагани туфайли келинган.
Далининг қизи сифатида ҳисобланиш, шунингдек, унинг меросига фолбин аёл Пилар Абель даъвогарлик қилмоқда. 59 ёшли аёл 2015 йилнинг мартида судга ариза юборган.
Унинг иддао этишича, онаси Антониа Мартинез де Аро рассом билан 1955 йилда бирга бўлган.
Жавобгар сифатида эса рассомнинг ижодий мероси эгаларига айланган Испания Қироллиги ва Сальвадор Дали жамғармаси иштирок этади.
Дали 1989 йилда вафот этган. У сюрреализм (ўтган аср буржуа адабиёти ва санъатидаги ижодда ақл-идрок ва тажриба ролини инкор қиладиган ўта формалистик оқимлардан бири) йўналишидаги энг муҳим шахслардан биридир. Рассомнинг Испания томонидан мерос қилиб олинган суратлари 325 миллион еврога баҳоланади.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
Спорт | 10:12
-
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
Спорт | 09:17
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
Мавзуга оид

17:56 / 03.04.2025
Испания «олтин виза» беришни тўхтатди

20:56 / 17.03.2025
Мадрид Россиянинг 65 нафар фуқаросига яшаш гувоҳномаларини беришдан бош тортди

14:20 / 13.03.2025
Испанияда кир ювиш машинасига тиқилиб қолган қиз қутқарилди

19:24 / 23.02.2025