14:40 / 26.06.2017
10367

Шайхонтоҳурда ўғирлик қилмоқчи бўлган мардикор аёл ушланди

2017 йилнинг 24 июнь куни тахминан соат 13:30 ларда Муҳайёхон Салиева Махаматкаримовна Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро Аббосжон Таштемиров Шавкатовичнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) хонадонида тозалаш ишларини бажараётганлигидан фойдаланиб, 1.500.000 сўмлик икки дона тилла узукларни ўғирламоқчи бўлган вақтида хонадон эгаси томонидан ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтохур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 1-қисми (ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Top