Технология | 22:31 / 27.06.2017
6681
1 дақиқада ўқилади

Facebook фойдаланувчилари сони икки миллиардга етди

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сони икки миллиард кишига етган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси марк Цукерберг ўз саҳифасида эълон қилган.

«Бугун эрталабдан Facebook ҳамжамияти расман икки миллиард кишига етди! Бу саёҳатда сизларнинг ораларингизда эканлигимда беҳад бахтиёрман», — деб ёзган Цукерберг.

 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Шокиржонов

Мавзуга оид