Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ўқитувчи Россия академияси томонидан унвон билан тақдирланди
Россия Федерациясининг табиий ва аниқ фанлар академияси Халқаро олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар Ассоциацияси томонидан фан ва техника ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган 35 ёшгача бўлган олимлар ўртасида танлов эълон қилган бўлиб, июнь ойининг иккинчи декадасида ўтказилган танлов якунларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Аудиовизуал технологиялар кафедраси доценти, техника фанлари доктори Беканазарова Саида Сафибуллаевна “Фан ва техникада хизмат кўрсатган арбоб” унвони билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу танловда Россия, Германия, Хитой, Шри Ланка, Озарбойжон, Болгария, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан 300 дан ортиқ ёш олимлар ўз ишланмалари билан иштирок этган эдилар.

Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026