Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Екатеринбургда Ўзбекистон бош консулхонаси очилади
Ўзбекистон бош консулхонаси Екатеринбургда очилади.
РФ ҳукумати фармойишида Россия ТИВнинг бу борадаги таклифи қабул қилингани, Урал федерал округида Ўзбекистон Республикаси консулхонаси бўлиши маълум қилинган.
Консуллик Свердловск, Тюменск, Курганск, Челябинск вилоятлари, шунингдек, Ханти-Мансийск ва Ямал-Ненецкий автоном округларини қамраб олади.
Бу ҳудудларга шу вақтгача Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консулхонаси масъул ҳисобланар эди.
Бугунги кунда фақат Москва ва Новосибирск шаҳарларида Ўзбекистон фуқароларига консуллик бўлимлари хизмат кўрсатмоқда. Бу икки муассаса Россия Федерациясининг 8 федерал округидан 7тасида фаолият олиб боради (тахминан Россиянинг 80 ҳудуди).
Эслатиб ўтамиз, шу йил апрель ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов Россияда яна 5та консулхона очилиши ҳақида маълум қилганди. Ўзбекистон консулхоналари Санкт-Петербург, Қозон, Ростов ва Владивостокда ҳам очилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:12 / 26.02.2026
Екатеринбургда Амир Темур мақбарасига оид мармар плита парчаси сақланаётгани маълум бўлди
14:07 / 27.12.2025
Екатеринбургда ташлаб кетилган ўзбекистонлик чақалоқ ватанга қайтарилди
08:18 / 19.09.2025
Екатеринбургда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
07:53 / 11.09.2025