КХДР Жанубий Корея собиқ президентини қатл этишга чақирди
Шимолий Кореяда махсус буйруқ чиқди, унда Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе ва мамлакат разведка раҳбарини қатл этишга чақирилган. Улар КХДР етакчиси Ким Чен Инни йўқ қилиш бўйича режаларга эга бўлгани туфайли қатл этилиши лозим экан. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.
«Маълум бўлишича, Пак Кин Хе Жанубий Кореядан «Шимолий Корея раҳбариятини йўқ қилиш» бўйича амалиётни ўз президентлик муддати давомида разведка хизмати билан тил бириктирган ҳолда илгари сурган», - дейилади хабарда.
МТАГ маълумот берган манбани очиқламай туриб, 2015 йилда Жанубий Кореядан бўлган «террорчилик гуруҳи» КХДР ҳудудига МРБ ёрдамида кириб, мамлакат олий раҳбариятига қарши биокимёвий қуролни қўллашга ҳаракат қилганини иддао этган.
Бундан ташқари, хабар берилишича, жанубий кореялик агентлар шу тариқа Ким Чен Иннинг ўлимини уюштирмоқчи бўлганлар, бу бахтсиз ҳодисага ўхшаш бўлиши керак эди.
ОАВ: Жанубий Кореянинг собиқ президенти маъмурияти Ким Чен Инни ўлдиришни режалаштирган
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
17:46 / 22.11.2024
WSJ: Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
19:15 / 20.11.2024