Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадҳияни астойдил айтмайдиган филиппинликларга жарима солинади
Мамлакат мадҳиясини етарлича ҳис-туйғу билан айтмайдиган филиппинликлар жаримага тортилишлари мумкин. Янги қонун лойиҳасига кўра, мадҳияни ҳар бир фуқаро астойдил айта олиши керак. Акс ҳолда айбдорлар 2 минг долларлик жаримага тортилишлари мумкин, деб хабар бермоқда Inquirer.
Мадҳия ижро этилаётганда барча тик турган ҳолда байроққа ёки дирижёрга юзи билан қараб туриши керак. Мадҳияни диний эътиқодига кўра айта олмайдиганлар бундан мустаснолар, бироқ улар ҳам мадҳия ижроси вақтида тик туришлари керак.
Филиппинда мадҳия кинотеатрларда фильмлар ижроси олдидан, телеэшиттириш бошланганда ва ниҳоялаганда ҳамда бошқа кўплаб ҳолатларда ижро этилади.
Филиппин миллий мадҳия билан боғлиқ қатъий қоидаларни ўрнатган ягона давлат эмас. Ўтган йил Ҳиндистонда барча кинотеатрларга мадҳия ижро этилиши буюрилган. Мадҳия ижроси вақтида ҳамма ўрнидан туриб уни тинглаши шарт қилиб қўйилган.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
11:49 / 20.05.2026