10:59 / 29.06.2017
10550

Хитойдаги сув тошқини 800 йиллик кўприкни вайрон этди

Хитойнинг Цзянси вилоятида рўй берган сув тошқини 800 йиллик машҳур Эзгу умидлар кўпригини йўқ қилди. People's Daily портали “Твиттерда”ги саҳифасида бу ҳолат тасвирланган видеороликни эълон қилди.

Интернетдаги кадрлардан кўриш мумкинки, ёғоч конструкция сувга қулаган ва дарё оқими билан бирга сузиб кетган.

Кўприк шундай тарзда қурилгандики, бу туманда юз берувчи сув тошқинлари унинг барча 11 қисмини бир вақтда йўқ қилишга имкон бермасди – айнан шунинг учун конструкциянинг асосий қисми саккиз аср давомида сақланиб қолган. Эзгу умидлар кўприги маҳаллий аҳоли ва туристлар орасида жуда машҳур эди. Ундан ўтган инсонга омад ва бахт ҳамроҳлик қилади, деб тахмин қилинган.

 

Top