Жаҳон | 16:05 / 29.06.2017
23646
2 дақиқада ўқилади

Мўсул ИШИДдан озод этилди

Фото: Reuters

Ироқ Мудофаа вазирлиги маълум қилдики, ҳукумат кучлари Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан тўла озод этди.

29 июнь тонгида ироқлик ҳарбийлар шаҳарнинг тарихий қисмидаги Ан-Нурий масжидини эгаллаган, айнан шу ерда 3 йил муқаддам ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий «халифалик» тузилгани ҳақида эълон қилганди.

«Армиянинг махсус топшириқли бўлинмалари  Ан-Нурий масжидига кирди»,— дея хабар берган Sky News Arabia телеканали эфирида Мўсулни озод этиш операциясига бошчилик қилаётган генерал Абдул Амир Йаралла.

Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри, мамлакат шимолида жойлашган Мўсул ИШИД томонидан 2014 йил июнида босиб олинганди. Шаҳарни озод этиш учун ҳарбий амалиёт ўтган йилнинг 17 октябрида бошланганди. Шаҳарнинг ғарбий қисми 2017 йил январида эгаллангач, ҳарбий юришда танаффус қилинганди. Амалиёт давомида Ироқ армиясига шиаларнинг ҳарбий бўлинмалари, курд отрядлари ва халқаро аксилтеррор коалиция кучлари ёрдам беришди. Бир неча кун олдин Ироқ армияси вакили Мўсул қамалида ҳал қилувчи якуний босқич бошлангани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид