Жамият | 12:39 / 30.06.2017
4594
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлигида юридик хизмат ходимлари малакаси синовдан ўтказилади

Қонун ҳужжатлари талабларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Кун.uz’га Адлия вазирлигининг хабар беришича, жорий йилнинг июль ойида Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистик қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Сифат” Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, “Халқаро ҳамкорлик маркази” АК, “Ўзагросуғурта” АЖ, “Ўзпахтаэкспорт” АЖ ҳамда Навоий ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари юридик хизматларининг тегишли ходимлари Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.

Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, уларнинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади.   

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид