17:44 / 30.06.2017
15804

Beeline ЙҲҚ бузилишига доир жарималар ҳақида маълумот олиш хизматини ишга туширди

Энг йирик алоқа оператори “Beeline” абонентлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари ҳақидаги маълумотни олишга ёрдам берадиган хизмат ишга туширилганлиги ҳақида эълон қилди. 

ЙҲҚ бузилишларининг сони билан танишиш учун қуйидаги матнли СМСни 8860 қисқа рақамига юбориш лозим: 

{автоуловнинг давлат рақами} пробел {тех.паспортнинг cерияси ва рақами}
(Масалан: 01Р999ХY ААC5447770).

Сўровга жавоб тарзида бир нечта СМС келиши мумкин, бу қоидабузарликларнинг сонига боғлиқ (бир дона қоидабузарлик – бир дона СМС-хабар). Қоидабузарликлар йўқ бўлса, абонент “У вас нет нарушений” матнли СМС олади. Кириш СМС пуллик ва 8861 рақамидан келади. Агар абонент маълумотларни (автоуловнинг давлат рақами ва тех. паспорт серияси ва рақамини) нотўғри ёзса, ДЙҲХХ бепул рақамидан мос равишдаги маълумотга эга СМС келади. 

Қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотни dyhxx.uz веб-порталидан олса ҳам бўлади. Бунинг учун порталда рўйхатдан ўтиб, “кириш” тугмасини босиш лозим. Сўнгра пуллик 8862 рақамидан “Ваш код ХХХХХХ” матнли СМС юборилади. 

СМС-хабарларнинг нархлари:

• 8860 – $0,00/$0,00 (чиқиш/кириш)
• 8861 – $0,00/$0,05 (чиқиш/кириш)
• 8862 - $0,00/$0,02 (чиқиш/кириш)
• ДЙҲХХ – кириш хабарлар $0,00 

Top