Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Жанубий Корея президенти билан КХДРни муҳокама қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан КХДР муаммоси ва янги савдо келишувини муҳокама қилди.
«Ҳозиргина Жанубий Корея президенти билан ажойиб учрашувни якунладим. Кўплаб масалалар, жумладан Шимолий Корея ва янги савдо келишувини муҳокама қилдик!», - дея ёзди у ўз твиттерида.
Учрашув давомида томонлар Шимолий Кореяни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар ҳақида келишиб олишди.
«Икки давлат етакчилари Шимолий Кореяни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ва Корея ярим оролида барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун тинчлик ўрнатишга келишиб олдилар», - дея Жанубий Корея раҳбари матбуот котиби Юн Ён Чан сўзларини келтиради «Рёнхап» агентлиги.
Унинг таъкидлашича, икки давлат раҳбарларининг учрашуви «очиқ ва жиддий» ўтди ҳамда 15 дақиқа давом этган.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026