Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ётоқхонада яшовчилар Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлади
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
Ҳужжатга кўра, турар жой уйлари мақомини олган ётоқхоналарда доимий равишда яшовчи шахслар, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2015 йил 15 сентябрга қадар берилган идора ҳужжати (ордер) асосида ва яшаш жойида рўйхатга олинган бўлса, ушбу уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Хусусийлаштириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади. Бу санага қадар Тошкент шаҳри ва вилоятида кўрсатилган хонадонларни хусусийлаштириш бўйича келишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал тасдиқлашга рухсат берилди.
Шу тариқа хусусийлаштирилган хонадонлар эгалари Тошкент шаҳри ёки вилоятида ушбу уй-жой майдонига доимий прописка қилинишлари мумкин.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026