Ўзбекистон | 13:23 / 01.07.2017
26402
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев “Халқаро битимга қўшилиш тўғрисида”ги янги қарорни имзолади 

Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқаро битимга қўшилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Президент қарорига кўра, Ўзбекистон Душанбе шаҳрида 2011 йилнинг 3 сентябрь куни имзоланган 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида МДҲ иштирокчи давлатлари халқларининг жасорат ва қаҳрамонлигини абадийлаштириш тўғрисидаги келишувга қўшилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ушбу халқаро битимни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган сифатида белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид