14:45 / 01.07.2017
13329

«МЮ» собиқ ўйинчилари «Камп Ноу»да «Барселона»ни мағлуб этди

«Камп Ноу» стадионида жума куни «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» собиқ футболчилари иштирокида хайрия учрашуви бўлиб ўтди.

Кўк-анорранглиларни уй стадиондаги мағлубиятдан ҳаттоки Роналдиньо ҳам қутқара олмади. «МЮ» Йеспер Блумквист, Карел Поборски ҳамда Дуайт Йоркнинг тўплари эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталониялар сафидаги ягона голга Фредерик Дею муаллифлик қилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоалар Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида 2 сентябрь куни жавоб учрашувида майдонга тушади.

Top