Жаҳон | 00:13 / 02.07.2017
14327
3 дақиқада ўқилади

Қатар араб давлатлари талабларини бажаришни рад этди

Фото: AP

Қатар ҳукумати араб давлатлари томонидан амирлик билан муносабатларни тиклаш учун Доҳага қўйилган талаблар рўйхатини қабул қилишни рад этди, бироқ мулоқот қилишга тайёр. Бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera телеканали. 

"Биз талаблар рўйхатини рад этамиз ва тегишли шартлар билан мулоқот қилишга тайёрмиз. Қатар бошидан унинг суверенитетига путур етказувчи бирор ишга чидаб турмаслигини айтган. Биз қўрқмаймиз ва ультиматум муддати тугагандан кейин исталган салбий оқибатларга қарши туришга тайёрмиз", деб айтган Ол Соний.

Қатар вазири Доҳа амирликни блокада қилишда иштирок этаётган "араб давлатларидан фарқли, конструктив позицияни" эгаллаётганини айтди. Дипломатнинг фикрича, Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн "Қатарга қарши чораларни инқирозни ҳал қилишнинг келишилган механизмини кўзда тутмай қабул қилишган".  

Унинг айтишича, араб давлатларининг инқироздан чиқиш учун Қатарга қўйган талаблари амирлик устидан назорат ўрнатишга қаратилган ва халқаро ҳуқуққа зиддир. 

"Блокадада иштирок этувчи давлатлар томондан кўрилган чоралар халқаро ҳуқуққа зид келадиган жамоавий жазо бериш ҳисобланади", деб айтган Ол Соний ва "бу талаблар рад этиладиган қилиб тузилганини" таъкидлаб ўтди. "Талаблардан мақсад – Қатар устидан назорат ўрнатишдир", деб ҳисобламоқда вазир. 

Унинг таъкидлашича, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва Араб давлатлари лигаси инқирозни ҳал қилишда ҳеч қандай роль ўйнамаяптилар. У борада Москванинг конструктив фикр билдираётганини ва "Россия Форс кўрфази давлатларини мулоқот қилишга ва вазиятнинг авж олишини қўллаб-қувватламасликка чорлаётганини" қайд қилиб ўтди.   

Ол Соний талабларга изоҳ бериб, Доҳадаги Al Jazeera телеканали ёпилиши, Эрон билан муносабатлар даражасини пасайтириш ва Туркия билан ҳарбий ҳамкорликдан бош тортиш масаласи кўрилмаслигини айтган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти