Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой жанубида 33 киши сув тошқини қурбони бўлди
Фото: AFP
Хитой жанубидаги қатор провинцияларда рўй берган сув тошқини 33 кишини ҳаётдан олиб кетди, яна 15 нафари эса бедарак йўқолган дея эълон қилинди. "Жэньминь жибао" нашри шу ҳақида хабар берди.
Ўтган дам олиш кунлари Хитойнинг жанубий провинцияларида кучли ёмғирлар бошланган, бу эса 9,5 миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига таъсир кўрсатган.
Ҳукумат Аньхой, Цзянси, Хубэй, Хунань, Сычуань, Гуйчжоу провинциялари ва Гуанси-Чжуан автоном вилоятида ҳамда марказий бошқарувга қарашли Чунцин шаҳрида юз минглаб кишиларни эвакуация қилди. Тўғридан тўғри иқтисодий талофат 18 миллиард юан (2,65 миллиард доллар)га баҳоланмоқда.
Табиий офат таъсири остида 19 минг уй вайрон бўлди, 189 мингга яқин бинога зиён етди. Қишлоқ хўжалигининг 668,2 миллион гектардан зиёд ишлов берилган ери жабрланди.
Метеорологлар маълумотларига кўра, қатор провинциялардаги ёмғирлар шу ҳафтанинг якшанбасига қадар давом этади.
Мавзуга оид
18:30 / 05.04.2026
Маҳачқалъада сув тошқини туфайли уч қаватли уй қулади
11:15 / 06.03.2026
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026