09:55 / 04.07.2017
17354

КХДР яна ракета учирди, у Япония ҳудудига тушган

Фото: AP

4 июль куни Тошкент вақти билан соат 05:40да Шимолий Корея Пхёнан-Пукто провинциясидан Япон денгизига қарата баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси ҳамда Япония Вазирлар Маҳкамас бош котиби Ёсихидо Суга бир вақтда маълум қилган.

Ракетанинг парвози 40 дақиқа бўлган. У Япония махсус иқтисодий зонаси ҳудудига тушгани тахмин қилинмоқда. 

Япония томони КХДРга норозилик йўллаган.

Yonhap агентлиги хабарига кўра, денгизда хавфсизлик хизмати эҳтиёт чораларини кўриш, сув юзасида ракета бўлаклари бўлиши мумкин йирик буюмлар топилган тақдирда маҳаллий бўлинмаларни хабардор қилишга чақирган. 

КХДР 14 май куни ҳам Пхёнан-Пуктодан баллистик ракета учирганди. 

Top