Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент йўлларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда
Тошкент шаҳрининг Давлат дастурига кўра таъмирланиши кўзда тутилган йўл ва кўчаларидан ташқари - кичик ҳалқа йўлининг Шота Руставели кўчасидан "Бодомзор" чорраҳасига қадар бўлган қисми ҳам – лозим бўлган жойларда ирригация лотоклари ўрнатиш ишлари билан биргаликда тўла таъмирланадиган бўлди. Бу ҳақида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу жараёнда буюртмачи сифатида "Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" давлат унитар корхонаси, бош лойиҳачи – "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ ҳамда бош пудратчи – "Трансйўлқурилиш махсус пудрат" МЧЖ қатнашмоқда.
Ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Жорий йилнинг ўтган I ярим йиллиги давомида эса пойтахтдаги 53,9 км узунликдаги йўл ва кўчалар таъмирланди.
Қайд этиш керакки, авваллари ички автомобиль йўллари қурилиши ва таъмири бўйича буюртмачи сифатида ҳокимликлар ҳузуридаги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси ҳамда ободончилик бошқармалари иштирок этган бўлса, бугунги кунда пойтахтда ҳам, ҳудудларда ҳам бу вазифани Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сонли қарори билан ташкил этилган Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги Умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекциялари бажармоқда. Бу эса автомобиль йўллари қурилишидаги ягона техник сиёсатни амалга ошириш имконини беради.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

16:15 / 02.07.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилди

14:38 / 24.06.2025
Роҳат айланмасидан уч қаватли кўприккача бўлган йўл 1 ҳафтага ёпилади

23:55 / 17.05.2025
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

17:20 / 16.05.2025