Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қиш олдидан асфалтлаш ишлари бошланди
Қиш мавсуми ва ёғингарчилик даврларига тайёргарлик доирасида пойтахт кўчаларида асфалт-бетон қопламасини янгилаш ишлари бошланди. Ишлар йўл ҳаракатини тўхтатмаган ҳолда ташкил этилмоқда, вақтинча ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўралди.
Фото: Kun.uz
24 октябрдан 4 ноябргача қатор кўчаларда фрезалаш ва асфалтлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Умумий қамров — 19 012 м².
Асосий маълумотлар
24–26 октябр: Ислом Каримов шоҳкўчаси (1 980 м²), Ботир Зокиров кўчаси (935 м²), Ойбек кўчаси (250 м²) — фрезалаш ва кейинги кун асфалтлаш;
26 октябр: Туркистон кўчаси (2 300 м²) — фрезалаш ва асфалтлаш шу куниёқ;
27–28 октябр: Амир Темур шоҳкўчаси (50 м²), Амир Темур майдони (400 м²), Бунёдкор шоҳкўчаси (200 м²), Истиқбол кўчаси (400 м²) — 27 куни фрезалаш, 28 куни асфалтлаш;
28–29 октябр: Қоратош кўчаси (450 м²) — 28 куни фрезалаш, 29 куни асфалтлаш; Мустақиллик шоҳкўчаси (30 м²) — иккаласи ҳам 28 куни;
29–30 октябр: Катта Миробод (150 м²) — 29 куни; Султония (240 м²) ва Буюк Ипак йўли (1 500 м²) — 30 куни фрезалаш ва асфалтлаш;
1–2 ноябр: Абдулла Қодирий шоҳкўчаси (4 730 м²) — 1 куни фрезалаш, 1–2 кунлари асфалтлаш; Шароф Рашидов шоҳкўчаси (700 м²) — 1 кун ижро;
3–4 ноябр: Махтумқули кўчаси (2 500 м²) — ҳар икки куни ишлар;
4 ноябр: Шаҳрисабз кўчаси (1 997 м²) — фрезалаш ва асфальтлаш.
Йўл ҳаракати иштирокчилари учун эслатма
Иш участкаси атрофида вақтинча йўналтириш белгилари ўрнатилади, тезлик чекловларига риоя қилинг.
Ҳаракатни олдиндан режалаштиринг, имкони борича айланма йўллардан фойдаланинг.
Қурилиш технологияси сабаб, айрим жойларда қисқа муддатли чекловлар бўлиши мумкин.
Пиёдалардан хавфсиз масофани сақлаш ва техника хавфсизлиги кўрсатмаларига амал қилиш сўралади.
Ишларнинг мақсади — қиш мавсумида йўлларнинг ишончлилиги ва ҳаракат хавфсизлигини ошириш.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025