Янги можаро: Роналду энди ирқчиликда айбланди
Португалия терма жамоаси ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Инстаграм» саҳифасига жойлаштирган расми сабаб, ирқчиликда айбланди.
Гап шундаки, Роналду ижтимоий тармоққа дўсти, футболчи Жозе Семеду билан бассейнда чўмилаётган расмни қўйган. Унда «Идеал тасодиф: қора ва оқ шоколад» деб ёзиб қўйилганди. сурат Британиянинг оммавий нашрларидан бири Daily Mail‘да эълон қилингач, унга кескин муносабатлар билдирила бошланган. Аксар фойдаланувчилар уни ирқчиликда айблаган ва ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳам катта «шовқин» кўтаришган.
Жозе Семеду — Роналдунинг эски дўстларидан бири саналади. Улар ўз вақтида «Спортинг» академиясида тўп суриб юрган пайтлариданоқ таниш саналишади. Ҳозирги вақтда 32 ёшли «Шеффилд Уэнсдей» ўтказган олти мавсумидан сўнг клубсиз қолган.
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
12:27 / 18.09.2024
«Реал»да янги юлдуз порлади, «Бавария» 9 та гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
12:33 / 15.09.2024