Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда газ қувури портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг шимолидаги Цзилинь вилоятида газ қувурининг авария ҳолатидаги линиясини таъмирлаш вақтида портлаш юз берди. Бунинг оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган, яна 89 киши жароҳат олган, улардан 14 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланган.
Сунъюань шаҳрида юз берган фожиага таъмирлаш вақтида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Портлаш вақтида ишчилар, тасодифий пиёдалар ҳамда яқин орада жойлашган шифохона ходимлари ва беморлар жабр кўрганлар.
Бу воқеа Хитойда ҳафта давомида юз берган иккинчи ҳолатдир. 2 июлда Гуйчжоу вилоятидаги газ қувурида юз берган иккита портлаш ва унинг ортидан чиққан ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди, 35 киши жароҳат олганди.
Мавзуга оид
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
11:34 / 04.04.2026